«Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси раиси ўринбосари Нодирбек Раҳбаров ва уюшма таркибидаги Intertrade Invest бош директори Абдуҳамид Каримов бу йил картошканинг нега танқис бўлгани, унинг бозордаги нархи ошиб кетгани бўйича берилган саволларга жавоб берди. Бу ҳақда, «Оила даврасида» газетасига асосланиб, UZ24 хабар бермоқда.
«Чиндан ҳам, ўтган йили Ўзбекистон далаларидан кутилганидан анча кам картошка ҳосили йиғиб олинди. Буни иссиқ об-ҳаво таъсири туфайли картошкага касаллик теккани ва сабзавотнинг зарарланиши билан изоҳлаш мумкин. Шу сабабли Ўзбекистонда картошка маҳсулоти танқислиги рўй берди», — дея масъулларнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда газета.
«Аҳолини байрамолди ва қиш-баҳор мавсумида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан барқарор нархларда таъминлаш мақсадида уюшма таркибидаги мавжуд базалар томонидан Ўзбекистонга картошка олиб келиш юзасидан импорт шартномалари имзоланди. Мисол учун, жорий йилнинг 31 мартига қадар 4 932 700 АҚШ долларига 14 минг 851 тонна картошка келтирилди», — деди масъуллар.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)