11 апрелнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Тошкент—Душанбе йўналиши бўйича биринчи мунтазам рейс амалга оширилди. Ва ниҳоят!
2. Жиззахда Халқлар дўстлиги шоҳ кўчаси Ислом Каримов деб қайта номланди. Бу ҳақда Геодезия ва картография миллий маркази қошидаги эксперт комиссияси берган хулосада маълум қилинган.
3. Ўзбекистонда 500 та энг яхши чет эл ОТМларининг дипломлари махсус синовларсиз нострификацияланади. Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
4. Назарбоев: Қозоғистонда ИШИД гуруҳига қўшилганлар фуқароликдан маҳрум этилади. «Биз ИШИД гуруҳидан қайтганлар билан профилактика ишларини олиб боришга ҳаракат қилдик, бироқ бу натижа бермади».
5. GM Uzbekistan Россияда 1,6 мингдан ортиқ машина сотди. Январь, февраль, март — уч ойда 1629 дона машина.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)