«Меҳр ва Оқибат» нодавлат-нотижорат ташкилоти ва Тошкент Давлат юридик университети ўртасида ҳамкорлик ва ўзаро англашинув меморандуми имзоланди. Бу ҳақда «Дарё»га ННТ мутасаддилари маълум қилди.
Меморандум имзоланишига бағишланган учрашув давомида томонлар Ўзбекистон Республикасининг жониворлар ҳимояси соҳасидаги қонунчилигини такомиллаштириш бўйича таклифларни биргаликда ишлаб чиқиш, аҳоли ўртасида табиат ресурсларидан оқилона фойдаланиш, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш, жониворлар билан инсоний муносабатда бўлиш масалаларида тушунтириш ишларини олиб бориш каби йўналишларда ҳамкорлик юзасидан келишиб олди.
«Ўзбекистон Республикасининг ‘Ижтимоий шериклик тўғрисида’ги қонуни доирасидаги ҳамкорлик атроф-муҳит ҳимояси, хусусан, уй жониворлари ва қаровсиз ҳайвонлар ҳимояси бўйича ҳуқуқий билимларни ошириш борасидаги ўзаро фаолиятни йўлга қўйиш имконини беради. Биргаликда амалдаги қонунчиликка зарур ўзгаришлар киритиш бўйича таклифлар устида самарали ишлашимиз мумкин», — дея таъкидлади «Меҳр ва Оқибат» ННТ ижроия қўмитаси раиси Тимур Арипов.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)