Жиззах шаҳридаги Халқлар дўстлиги шоҳ кўчаси Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов номи билан аталадиган бўлди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Хабар беришларича, бу ҳақда Ўзбекистон Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Геодезия ва картография миллий маркази қошидаги эксперт комиссияси берган хулосада маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 25 январь куни имзолаган «Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида»ги қарорга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги марказий кўчаларга (маҳаллий давлат ҳокимияти органлари таклифлари асосида) Ислом Каримов номини бериш белгилаб қўйилган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)