Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Миср президенти Абдулфаттоҳ Ас-Сисийга Танта ва Искандария шаҳарларида содир этилган террорчилик ҳаракатлари оқибатида кўплаб инсонларнинг қурбон бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан ҳамдардлик мактуби йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон давлат раҳбари Миср президенти, Миср халқи ва ҳалок бўлганларнинг яқинларига самимий таъзия ва ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларнинг тез фурсатларда шифо топишини тилади.
Эслатиб ўтамиз, 9 апрель куни Мисрнинг Танта ва Искандария шаҳарларида содир бўлган портлашлар оқибатида 40 дан зиёд киши ҳалок бўлган, 100 дан ортиқ шахс тан тан жароҳати олган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)