10 апрель, душанба куни соат 10:30 атрофида Тошкент шаҳрининг Сергели туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар бермоқда «Новости Узбекистана».
«Ҳокимият» автобус бекати олдида 23 ёшли Lacetti ҳайдовчиси пенсионерни уриб юборган.
Йигит, жабрланганга ёрдам кўрсатиш ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларини чақириш ўрнига, воқеа жойидан қочиб кетган.
67 ёшли эркак Республика шошилинч тиббий ёрдам марказига (16-шаҳар касалхонаси) оёғи синган ҳолда олиб келинган.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари тушликка яқин Lacetti ҳайдовчисини қўлга олган.
«Автомобиль жарима майдончасига жўнатилди, ҳайдовчига эса энг кам ойлик иш ҳақининг 30 баробари миқдорида жарима ва ярим йилдан 2 йилгача ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум бўлиш хавфи остида қолмоқда», — дейилади хабарда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)