Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2017 йил 5 апрелда «Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетига 2017—2018-ўқув йили учун қабул тўғрисида»ги қарорни қабул қилди. Бу ҳақда UzReport хабар берди.
Қарорга асосан, Турин политехника университетининг бакалавриат босқичига белгиланган мутахассисликлар бўйича тўлов-шартнома асосида 350 киши қабул қилинади.
Жумладан:
Машинасозлик технологияси — 200 киши;
Энергетика — 25 киши;
Саноат-фуқаролик қурилиши ва архитектура — 25 киши;
Ахборот технологиялари ва саноатда автоматлаштирилган бошқарув тизими — 100 киши.
Бундан ташқари, янги ўқув йилидан бошлаб магистратура босқичига тўлов-шартнома асосида 50 киши қабул қилинади.
Maгистратура босқичига қуйидаги йўналишларда талабалар қабул қилинади:
Мехатроника — 25 киши;
Саноат маркетинги — 25 киши.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)