Озиқ-овқатларни хом ейиш деганда, бутунлай хом эмас, балки хомлик даражаси қоидага асосан бўлиши кўзда тутилади. Яъни, маҳсулотнинг қиздирилиш ҳарорати 40-45° даражадан ошмаслиги керак.
Иссиқ ишлов беришни тақиқлашдан ташқари, хом ейишда фақат органик, табиий ва ишлов берилмаган маҳсулотларни истеъмол қилиш тавсия этилади. Хом ейдиганлар гўшт, сут, тухум каби ҳайвонлардан олинадиган озиқ-овқатлардан воз кечади.
Бир салатнинг икки томони
Оловда пишириш тақиқлангани учун овқатланиш турли хил мева ва сабзавотлардан иборат бўлади. Бу жуда катта фойда келтиради. Чунки, мева ва сабзавотлар қанча кўп бўлса, витаминлар, минераллар, антиоксидантлар ва бошқа муҳим микроэлементлар ҳам шунча кўпроқ бўлади.Лекин, шифокорлар нуқул хом овқатлар ейишнинг ўзига яраша камчиликлари ҳам бўлишини доим огоҳлантиради: овқатланишнинг бундай қатъий чекланиши хом ейдиганларда турли хил моддалар етишмовчилигини келтириб чиқаради. Айниқса бу ҳайвонлардан олинадиган маҳсулотлар таркибида учрайдиган фойдали моддалар: оқсиллар, кальций, B12 витамини, рух ва омега-3 ёғ кислоталарига тегишли.
Хом ейиш синаб кўришга арзийдими?
Агар сиз бундай парҳезга ўтишни хоҳласангиз, аввал парҳезшунос билан маслаҳатлашинг. У сизга мос келадиган овқатланиш режасини тузишда ёрдам беради.Манба: «Zdorovie.com»
Изоҳ (0)