Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Тошкентга МДҲ ТИVKнинг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун келган Арманистон ташқи ишлар вазири Эдвард Налбандян билан 7 апрель куни учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон—Арманистон муносабатларининг ҳозирги ҳолати, турли соҳалардаги алоқалар, жумладан, МДҲ ва бошқа халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ўзаро ҳамкорликнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Арманистоннинг мавжуд салоҳиятини намоён қилиш нуқтаи назаридан савдо-иқтисодий соҳада ҳамкорликни ривожлантиришнинг амалий масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)