АҚШ президентининг катта маслаҳатчиси Келлиэнн Конуэй Вашингтон маркази яқинидан данғиллама ҳовли сотиб олди. Бу ҳақда 6 апрель, пайшанба куни Washingtonian нашри маълум қилди.
Нашр маълумотларига кўра, битимни якунланиш муддати 2 апрель бўлиб, мазкур мулкнинг эълон қилинган баҳоси 8 миллион доллардир. Кўчмас мулклар базаси маълумотига кўра, бинонинг умумий майдони 15 минг квадрат фут (1 400 квадрат метрга яқин) бўлиб, унда 12 санузел ва саккизта ётоқхона, ҳовлисида эса бассейн мавжуд.
Нашрнинг ёзишича, данғиллама ҳовлининг аввалги соҳиби Покистон бош вазири вазифасини собиқ бажарувчи Моуниддин Аҳмад Куреши бўлиб, у 2016 йилда вафот этган. Ҳовлидан бир километрдан яқинроқ масофада АҚШ президентлигига Демократик партиядан собиқ номзод Ҳиллари Клинтон ва амалдаги савдо вазири Уилбур Росс истиқомат қилади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)