БМТ Хавфсизлик кенгашида Суриянинг Идлиб провинциясида 4 апрель куни кимёвий қурол қўлланилгани эҳтимолига алоқадор ҳодиса юзасидан резолюция лойиҳаларини кўриб чиқиш кейинга қолдирилди, деб ёзади «Ведомости» Россиянинг БМТдаги доимий ваколатхонасига таяниб.
«Бугун (6 апрель) овоз бериш бўлмайди», — деди доимий ваколатхона матбуот котиби Фёдор Стржижовский.
Ҳозирда Кенгаш учта резолюция лойиҳасини кўриб чиқиши кутилмоқда. Улардан бири Ғарб, иккинчиси — Россия томонидан таклиф этилган, учинчиси — муросали вариант эса Хавфсизлик кенгашининг ўнта муваққат аъзолари, шу жумладан, Украина томонидан тарқатилган эди.
Изоҳ (0)