Москва Ғарбий Қуддусни Исроил пойтахти сифатида қабул қилмоқда, деб ёзади «Ведомости» Россия ташқи ишлар вазирлигининг Фаластин-Исроил муаммосини тартибга солишга бағишланган баёнотига таяниб.
«БМТнинг тартибга солиш тамойиллари ҳақидаги қарори, шу жумладан Шарқий Қуддуснинг бўлажак Фаластин давлати пойтахти сифатидаги мақоми тарафдори эканлигимни тасдиқлаймиз. Шу билан бир вақтда, ушбу контекстда Ғарбий Қуддусни Исроил Давлати пойтахти сифатида қабул қилишимизни айтишни зарур деб ҳисоблаймиз», — дейилади баёнотда.
Ташқи ишлар вазирлиги Фаластин-Исроил муаммосини тартибга солиш борасидаги вазиятдан чуқур хавотирда, чунки сиёсий музокаралар бўлмаса, «жойлардаги муҳит узлуксиз деградациялашиб боради», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)