Пентагон расмий вакили Жефф Дэвис АҚШлик ҳарбийлар Россия кучларига Суриядаги авиабазага ҳужумлар берилиши ҳақида олдиндан билдиришнома юборганини маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
У, шунингдек, зарбалар россиялик ҳарбийлар борлиги тахмин қилинган ҳудудларга берилмаганини таъкидлади.
Дэвис журналистлар учун брифингда айтишича, АҚШ ҳарбийлари зарба олдидан россиялик ҳамкасблари билан «бир неча марта суҳбатлар» ўтказган. Мулоқот Сурияда ИШИДга қарши кураш чоғида тасодифий тўқнашувлар олдини олиш учун аввалроқ ўрнатилган алоқа йўли орқали олиб борилган.
Нашр эслатишича, аввалроқ Сурияда АҚШнинг аэродромга берилган зарбаси натижасидаги талафотлар ҳақида маълум қилишган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)