Сеулда суд Samsung компаниялар гуруҳи собиқ раҳбари Ли Чжэ Ённинг ишини кўриб чиқишни бошлади, деб ёзади «ТАСС».
У Корея Республикаси президенти Пак Кин Хенинг импичментига сабабчи бўлган коррупция можаросига алоқадорликда айбланмоқда.
Ли Чжэ Ён судга Samsung раҳбариятининг яна тўрт вакили ҳамроҳлигида келди.
Тергов версиясига кўра, айнан Ли Чжэ Ён мамлакат президентининг яқин дугонаси Чхве Сун Силга молиявий кўмак бериш ҳақидаги қарорни қабул қилган, эвазига унга бизнесни янада самарали юритиш учун ҳукумат томонидан турли енгилликлар берилган.
Изоҳ (0)