Hyundai Motor ва Kia Motors автомобиль компаниялари двигателдаги нуқсонни бартараф этиш мақсадида Жанубий Кореядаги 170 минг автомобилини чақириб олиши ҳақида маълум қилди, дея хабар берди «ТАСС».
Муаммо 2013 йил августигача чиқарилган Hyundai Grandeur, Sonata, Kia K7 ва K5 седанлари, шунингдек, Sportage йўлтанламасига ўрнатилган Theta 2 турбо ҳамда 2.4 GDI двигатель моделларида аниқланган. Ушбу машиналарнинг куч агрегатлари тирсакли вал ҳамда подшипниклардаги нуқсон туфайли ишдан чиқиши мумкин.
Бундан ташқари, компаниялар АҚШ расмийлари билан аввал етказиб берилган беш маркадаги 1,3 миллион автомобилни чақириб олиш борасида музокаралар олиб бормоқда, жумладан Santa Fe ва K5 автомобилларига ҳам Theta 2 двигатели ўрнатилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)