Focus2move таҳлилий агентлигининг маълумотларига кўра, глобал режа бўйича ушбу йил январь февраль ойида шаҳар автомобиллари сегментига бўлган талаб 3,6 фоизга ортган, деб хабар қилмоқда UzAuto.
Дунёдаги энг оммабоп шаҳар автомобили номинацияси бўйича ғолибликни ҳинд автомобиль ишлаб чиқарувчиси Maruti компаниясининг Alto ихчам модели қўлга киритди. Маҳаллий бозорда ихчам «тўрт эшикли» автомобиль энг яхшиси ҳисобланади. Ушбу йилнинг икки ойи давомида дунё бозорига Alto моделидан 43165 дона сотилган ва албатта сотилган машинанинг аксарият қисми Ҳиндистон ҳисобига тўғри келади.
Юқоридаги рейтингда иккинчи ҳамда учинчи ўринларни италянларнинг Fiat Panda ва Fiat 500 маркалари эгаллади. Италияда ихчам автомобилларга талаб юқори. 2017 йилнинг икки ойи давомида Fiat Panda 38150 дона, Fiat 500 модели эса 32865 дона сотилган.
Chevrolet Spark автомобиль маркаси эса жаҳон бўйича 30946 дона сотилиб, рейтингда 5 поғонани эгаллади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)