Нидерландияда битта жойга тўпланган электромобилларнинг энг катта сони бўйича янги Гиннесс рекорди ўрнатилди, деб ёзади «Мотор».
Брабант провинциясида йўлнинг 3,6 км қисми ёпилди ва у ерда 746 та машина саф тортди, бу олдинги рекорддан 169 та автомобилга кўпроқ демакдир.
Рекорд ўрнатишда Tesla, BMW i3 ҳамда Nissan ва Renault’ларнинг электр модификациялари, шунингдек, электр кучи билан тортиладиган автобуслар, юк машиналари ва мотоцикллар иштирок этди.
Ташкилотчилар ушбу тадбир доирасида тўплаган пул маблағи кам таъминланган болаларни ўқитиш дастурларини молиялаштиришга йўналтирилади.
Изоҳ (0)