Chevrolet Tahoe йўлтанламасининг RSТ (Rally Sport Truck) деб ном олган янги махсус версиясини тақдим этди. Бу ҳақда «Мотор» хабар бермоқда.
Компания мутахассилари янги версияни ишлаб чиқишда сотувдан кейинги қўшимчалар, яъни тюнингдан илҳомлангани билдирилмоқда.
Модельнинг махсус модификацияси V8 6,2 литрли двигатель ва 10 диапазонли автомат узатиш қутиси билан жиҳозланган (моделнинг асосий версияси 5,3 литрли двигатель ва 6 диапазонли автоматга эга).
Шунингдек, йўлтанламас янги Borla чиқариш тизими, Brembo тормозлари ва Magnetic Ride Control подвескаси билан таъминланган.
Tahoeнинг янги модификацияси ташқи кўринишидан бошқа исталган версиядан ён кўзгуларининг қора корпуси, рейлинглар, диаметри 22 дюймли ғилдирак калпаклари билан ажралиб туради.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)