Италия кубогининг финалида тўп сурадиган икки жамоа номига ҳам ойдинлик киритилди.
Ярим финалнинг биринчи ўйинида «Наполи» устидан 3:1 ҳисобида зафар қучган «Ювентус», жавоб ўйинида 2:3 ҳисобида енгилди ва финалнинг «Лацио»дан кейинги иккинчи иштирокчиси бўлди.
Неаполдаги ўйинда «Наполи»нинг аргентиналик собиқ ҳужумчиси Гонсало Игуаин иккита гол уришга эришди. Гарчи «Наполи» ўйин якунига қадар ғалабани илиб кетган бўлса ҳам, икки ўйин натижасига кўра юришига ярим финалда якун ясади.
Бир кун аввал Римнинг «Рома» клуби ҳам «Лацио» устидан 3:2 ҳисобида зафар қучганига қарамай, финал чиптасидан мосуво бўлганди.
Италия кубоги Ярим финал 5 апрель, чоршанба
Изоҳ (0)