Тулузадаги космик тиббиёт ва физиология институти олимлари икки ой давомида каравотда ётишга рози бўладиган кўнгиллиларни изламоқда. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Номзодлар 20 ёшдан 45 ёшгача бўлган соғлом, 22 дан 27 бирликкача бўлган тана оғирлиги индексига эга эркаклар бўлиши мумкин (Тана оғирлиги индекси тана вазнини бўй узунлигининг метрдаги ўлчовининг квадратига бўлиш орқали топилади, яъни бўй узунлиги 170 см (1,7 метр) вазн 70 кг. ТМИ = 70 : (1,7 × 1,7) = 24.2). Тажрибада иштирок этадиганлар ётган ҳолда 60 кунни ўтказиши керак. Бунда каравот қия ҳолда жойлаштирилади ва оёқлар танадан юқорида жойлашган бўлади. Овқатланиш ва ювиниш ҳам шу ҳолатда амалга оширилади. Синов якунида кўнгиллилар 16 минг евро мукофот олади. Мукофот тўрт йил давомида бўлиб тўланади.
Олимларнинг сўзларига кўра, тажрибанинг мақсади Халқаро космик станцияда бўладиган космонавтларнинг мускулларини қайта тиклаш. Олимлар вазнсизлик ҳолатида мускуллардаги йўқотишларни камайтирувчи препарат яратишни режалштирмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)