Олимлар Европада ғорда яшовчи биринчи балиқни топди. Балиқ Барбатула турига мансуб бўлиб, Германия жанубидаги ерости ғор сувларида яшайди. Бу ҳақда Cell Press нашри маълум қилди.
Олимларнинг тахмин қилишича, музлик даврида музликлар чекинганидан кейин ғор балиқ яшаши учун қулай жойга айланган. Уларнинг фикрича, ҳайвоннинг эволуцияси ҳалигача давом этмоқда. Бошқа балиқлардан кўзларининг кичиклиги, узун мўйловлари ва йирик бурун тешиклари билан фарқ қилади.
2015 йилдан бошлаб олимлар янги турдаги балиқнинг 5 та вакилини топган. Ўтказилган тадқиқотлар балиқнинг номаълум тур эканлигини кўрсатди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)