Австралия ва АҚШ олимлари тираннозавр турига кирувчи янги динозаврни аниқлади. У Daspletosaurus horneri деб аталади. Бу ҳақда USA Today нашрига таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Палеонтологлар динозавр қолдиқларини АҚШнинг Монтана штати ҳудудида топган. Скелетларга кўра, ҳайвоннинг баландлиги 2,2 метрни, узунлиги эса 9 метрни ташкил қилган.
Бошининг олд қисмида текис тангачалардан иборат юқори сезгирликка эга ҳимоя қатлами жойлашган. Олимларнинг тахмин қилишича, айнан шу қатлам динозаврга ўз ўлжасининг қаердалигини аниқлашга имкон берган.
Динозаврнинг боши ҳозирги тимсоҳларнинг бошига ўхшаб кетади. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, янги тур 66—100 миллион йил аввал Шимолий Америкада яшаган йирик йиртқичлар турига мансуб.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)