Самарқанд шаҳрида Ўрта Осиё халқлари тарихи институти қошидаги Турон Фанлар академиясининг вилоят ваколатхонаси очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Зарафшон» газетаси хабар бермоқда.
Маросимда академия аъзолари, профессор-ўқитувчилар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Унда академия фаолияти, ваколатхонанинг мақсад ва вазифалари, унга аъзо бўлиш тартиби ҳақида маълумот берилди.
– Турон Фанлар академияси нодавлат- нотижорат ташкилот бўлиб, унга миллати, фуқаролиги, яшаш жойи, тили ва диний эътиқодидан қатъи назар, турли соҳа вакиллари аъзо бўлиши мумкин, — дейди академия президенти, тарих фанлари доктори Ҳайдарбек Бобобеков. – Аъзолар тўғрисидаги маълумотлар, мақола ва ишланмалар академиянинг «Турон тарихи», «История Турана» журналлари ҳамда «Турон Фанлар академиясининг ахборотномаси»да чоп этиб борилади.
Тадбирда Фарҳод Аҳмаджонов ваколатхонанинг расмий вакили этиб тайинланди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)