«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Boeing-787 Dreamliner самолётларида Куала-Лумпур ва Сингапурга рейсларни амалга оширди, дея хабар бермоқда UzDaily.
Нашр эслатишича, миллий авиакомпания Boeing-787’дан тижорий фойдаланишни 2016 йил 5 сентябрда бошлаган, биринчи халқаро рейс эса 9 сентябрь куни Олмаотага амалга оширилган эди.
Айни пайтда ушбу самолётдан Дубай, Деҳли, Истанбул, Тель-Авив, Олмаота, Москва, Куала-Лумпур ва Сингапурга парвозларда фойдаланилмоқда.
Тез орада авиакомпания узоқ масофаларга қўнмай тўғри учиб бориладиган трансатлантик парвозларни амалга оширишни бошлайди.
Изоҳ (0)