Санкт-Петербург метрополитени 3 апрель, душанба куни марказий бекатлардан бирида вагонда содир бўлган терактдан сўнг ўз ишини тўлиқ ҳажмда қайта тиклади, деб ёзади «РБК» шаҳар маъмуриятининг матбуот хизматига таяниб.
«Петербург метрополитени эрталабдан барча йўллар ва бекатлар бўйича ўз ишини тўла ҳажмда бошлади», — дейилади хабарда.
Москва вақти билан 10:00 гача шаҳарда 60 та дублёр автобус метро бекатлари оралиғида қатнашда давом этади. Шунингдек, Санкт-Петербург ҳукумати 4 апрель, сешанба куни шаҳар электр транспортининг кучайтирилган ва ўзгартирилган йўналишларини тўлиқ давом эттиришни буюрди.
Изоҳ (0)