Санкт-Петербург метросидаги портлаш оқибатида жабрланганлар сони 51 кишига етди, деб ёзади «Газета.ru» Россия ФВВнинг ҳудуд бўйича бош бошқармасига таяниб.
«Ушбу рўйхат Москва вақти билан 4 апрель 3:00 ҳолатига долзарб, у маълумотлар келиб тушгани сари янгиланиб боради», — дейилади хабарда.
Рўйхат 51 кишидан иборат бўлиб, уларнинг 47 нафарининг шахси аниқланган. Тўрт аёлнинг исм-шарифи айни пайтда номаълум.