Россия президенти Владимир Путин Хитойдаги интернетни тартибга солишнинг тақиқловчи моделини танқид қилмасликка чақирди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
«Интернетда тартибга солинмаган ярим эркинлик ҳеч қаерда йўқ», — деди давлат раҳбари Умумроссия халқ фронти медиа-форумида.
Интернетда тарқалаётган ахборот устидан назоратни кучайтириш зарурияти ҳақида берилган саволга жавобан Путин амалдаги чоралар етарли эканлигини маълум қилди.
«Бизда чекловлар бор, улар яхшигина маълум — булар ҳудкушликни тарғиб қилиш, болалар порнографияси, террорчилик тарғиботи, гиёҳванд моддалар тарқатилиши ва бошқалар. Буларнинг барчаси (чекловлар) амал қилмоқда», — деди президент.
Путин интернетда «нималар тақиқланмаган бўлса, барчаси мумкин»лигини айтди.
Маълумот ўрнида, Россия ва Хитой 2015 йилда «халқаро ахборот хавфсизлигини таъминлаш» учун ҳамкорлик тўғрисида битим имзолаган. Мазкур ҳужжат ахборот алмашинувини тартибга солишда тажриба ва технологиялар алмашишни назарда тутади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)