АҚШ Шимолий Кореянинг бир компанияси ва 11 фуқаросини санкциялар рўйхатига киритди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Мазкур санкциялар Шимолий Корея ҳукумати ноқонуний ядро ва баллистика дастурларини молиялаштириш учун фойдаланаётган тармоқ ва услубларни йўқ қилишга қаратилган», — дейилади АҚШ молия вазирлиги баёнотида.
Вазирлик томонидан тузилган рўйхатга Россия пойтахтида истиқомат қилувчи Ilsim International Bank ваколатхонаси ходимлари Чое Чу Джонг ва Ким Нам Унг ҳамда Foreign Trade Bank вакили Хан Джанг Су бор.
Шунингдек, рўйхатга Хитой, Вьетнам ва Кубада фаолият олиб бораётган Шимолий Корея ташқи савдо муассасалари ходимлари ҳам киритилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)