Мюнхеннинг «Бавария» клубида иккинчи дарвозабон Свен Ульрайх ҳам жароҳат олди. Посбон ўзига қадар жароҳат орттириб олган асосий дарвозабон Мануэль Нойернинг ўрнини босиши кутилаётганди.
Мюнхен нашрларининг ёзишича, Ульрайх машғулот пайтида лат еган. Шу боисдан ҳам у Бундеслиганинг навбатдаги турида иштирок эта олмаслиги мумкин. Свеннинг Бундеслигада сўнгги бор кўриниш бериши 2016 йилнинг май ойига тўғри келади. Шундан буён Нойер рақобатчиларига имконият бермай келаётганди.
Воқеалар ривожи шу тақлид давом этса, учинчи дарвозабон Том Штарке асосий таркибда кўриниш беради. Мазкур посбон сўнгги бор 2014 йилнинг март ойида Бундеслигада ўйнаган. Шундан буён захира ўриндиғини иситиб келади.
Маълумот учун, Европа Чемпионлар лигасининг ярим финалига йўл олиши учун «Бавария» Мадриднинг «Реал» клуби довонидан ўтиб олиши керак. Томонларнинг илк тўқнашуви 12 апрель куни Мюнхенда бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)