Футбол бўйича Ўзбекистон Олий лигасининг 4-тур беллашувлари Қарши ва Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган икки учрашув билан старт олди.
Қаршининг «Насаф» клуби ўз майдонида «Сўғдиёна»ни қабул қилиб, 4:0 ҳисобида зафар қучди. Беллашувда Драган Черан дубл қайд этди.
«Насаф» ўтказган уч ўйинининг барчасида зафар қучиб, юз фоизлик натижа қайд этиб турибди. Тўплар нисбатига кўра у Самарқанднинг «Динамо» клубидан ўзиб кетди.
Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби эса кетма-кет иккинчи турда очко йўқотди. Аввалги тур «Олмалиқ» майдонида дуранг ўйнаган Сергей Лушчан жамоаси, бу сафар «Обод»ни мағлуб эта олмади, балки мағлубиятдан аранг қутулиб қолди.
Ўзбекистон Олий лигаси 4-тур беллашувлари 30 март, пайшанба
Изоҳ (0)