Ироқ пойтахти Бағдодда худкуш террорчи юк машинасида портловчи қурилмани ҳаракатга келтирди, портлаш натижасида камида 17 киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
Reuters’нинг полициядаги манбаларига кўра, портлаш Бағдод жанубидаги назорат-ўтказиш пунктида юз берган. Оқибатда камида 17 киши ҳалок бўлди, 60 ортиқ одам яраланди.
Юк машинаси атрофида бошқа машиналар ҳам бўлган, шу туфайли, портлаш натижасида уларнинг баъзилари ёниб кетган.
Ҳеч қайси террорчилик гуруҳи ҳозирча ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олгани йўқ. Аммо Reuters таъкидлашича, бу ҳудудда ИШИД жангарилари фаол.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)