Буюк британиялик 41 ёшли эркак «Би-би-си» телеканалига интервью бераётган вақтда уни стаффордшир бултьерьер зотига мансуб ўз ити ғажиб ташлади. Бу ҳақда Daily Mail нашрига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Ҳодиса Лондон шимолида юз берган. Ит бир неча марта ўз эгасига ҳужум қилган ва жиддий жароҳат етказган. Эркак касалхонага ётқизилган ва ўша ерда вафот этган.
Ит махсус жойга жойлаштирилган. У ерда итни ўлдириш ёки ўлдирмаслик масаласи ҳал қилинади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)