Аргентина терма жамоасидан 4 та ўйинга дисквалификация қилинган ҳужумчи Лионель Месси вазиятга изоҳ берди.
Менинг сўзларим ҳакам ёрдамчисига эмас, шунчаки ҳавога айтилганди.Аргентина ва Чили термалари ўйинида Месси жамоасига ғалаба келтирган ягона голни урганди. Кейинроқ унинг ҳақоратли сўзларини пайқаб қолган ФИФА 4 та ўйинлик жазони лозим деб топди. Қўшимчасига Месси 9.350 евро жарима ҳам тўлаб бериши керак.Лионель Месси, Аргентина термаси аъзоси
ФИФАнинг қарори кўпчиликни хайрон қолдирди. Боиси Аргентина — Чили учрашувини бошқарган ҳакамлар ҳам Месси уларни ҳақорат қилмагани ҳақида айтиб ўтганди.
Мессининг йўқлиги эса келаси турдаёқ Аргентина терма жамоаси учун қимматга тушди. Россия мундиали учун кураш олиб бораётган жамоа Боливияда имкониятни бой берди — 0:2.
Карикатура устаси Омар Момани эса буни кўрсатилган расмдаги каби тасвирлади. ФИФА президенти Жанни Инфантино Мессини асир этгач, аргентиналик қолган футболчилардан файз кетган. Боливия сафида гол урган икки футболчи эса Аргентина термаси устозини боплаб дўппосламоқда.
Изоҳ (0)