Россиянинг «Советский спорт» нашри ЖЧ—2018 учун кураш олиб бораётган МДҲ мамлакатларининг имкониятларига назар солган бўлиб, улар орасида энг яхши имконият Ўзбекистонда эканига тўхталган.
«Ҳозирча барчаси Ўзбекистоннинг ўз қўлида. Охирги уч ўйиннинг иккитаси асосий рақобатчилар —Эрон ва Жанубий Кореяга қарши ўтади. Уларни мағлуб эт ва сен Жаҳон чемпионатидасан», — деб ёзган нашр.
Марказий Осиёнинг МДҲ таснифига кирувчи мамлакатларидан Туркманистон, Қирғизистон ва Тожикистон Осиё саралашининг иккинчи босқичидаёқ қолиб кетди. Қозоғистон эса Европа саралашида ўз гуруҳининг сўнгги жамоаси бўлиб турибди.
Назарий жиҳатдан олиб қараганда, Украина, Озарбайжон каби мамлакатлар ҳам ёмон имкониятга эга эмас. Бироқ ҳаммаси уларнинг ўз қўлида ҳам эмас. Яъни, улар жой олган гуруҳ етакчилари ўз йўлида бир текис давом этса, вазият ижобий якун топмайди.
Маълумот учун, Россия Жаҳон чемпионатида мезбон сифатида иштирок этади.
Изоҳ (0)