2017 йилнинг 27 март куни Москвада Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари — статс-секретарь Григорий Карасин Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Саидикром Ниёзхўжаевни қабул қилди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Карасин ва Ниёзхўжаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнининг Россия Федерациясига бўлажак давлат ташрифига кўрилаётган тайёргарлик ишларини муҳокама қилди.
Шунингдек, 7 апрель куни Тошкентда бўлиб ўтадиган МДҲ ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисидаги вазият ва икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)