Samsung компанияси Galaxy Note 7 смартфонининг созланган версияси савдосини бошлашни режалаштираётганини расман эълон қилди, деб ёзади Reuters. Ушбу смартфон аккумуляторлари портлаши билан боғлиқ ҳолатлар кўп бора қайд этилгани туфайли, у сотувдан олинган эди.
Компания назорат органлари ва транспорт агентликлари билан музокаралардан сўнг, модификацияланган Note 7 қайси бозорларда сотилишини аниқлайди. Компания, шунингдек, чип ва модулли камералар каби алмаштирилувчи қисмларни сотишни ҳамда эски Galaxy Note 7’лардан ажратиб олинган хом ашёдан қайта фойдаланишни режалаштирмоқда.
Февраль охирида ОАВлар Samsung Electronics’нинг таъмирланган Galaxy Note 7 смартфонларини ривожланаётган бозорларда сотиш режаларидан хабар топган эди.
Изоҳ (0)