Грузия ташқи ишлар вазирлиги Европа Иттифоқи билан визасиз режим кучга кириши аҳамиятини қайд этиб, олти банддан иборат Европа Иттифоқига кириш режасини тақдим этди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 28 мартдан бошлаб Грузия фуқаролари Европа Иттифоқи мамлакатларига биометрик паспорт билан қисқа муддатли саёҳатларни амалга ошириши мумкин. Улар ярим йил давомида Шенген зонасида кўпи билан 90 кун бўлиши мумкин. Визасиз режим грузияликларга Иттифоқ мамлакатларида ишлаш ҳуқуқини бермайди.
ТИВ ушбу режимнинг Абхазия ва Схинвали минтақасида истиқомат қилувчи Грузия фуқароларига ҳам таъсир қилиши алоҳида аҳамиятга эга эканлигини қайд этди.
Шундан сўнг, Грузия ташқи ишлар вазирлиги олти банддан иборат Европа Иттифоқига кириш бўйича режани тақдим этди.
«Европа Иттифоқи ва Грузия манфаатлари бир хил бўлиб, ўзаро қадриятларга хизмат қилади. Бу эса Грузия иттифоқнинг тўлақонли аъзоси бўлиши учун асосдир», — деб таъкидланди ТИВда.
Изоҳ (0)