БМТнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида Аёллар ҳолати бўйича комиссиянинг 61-сессияси якунланди. Унда Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ҳаётида аёллар роли ва мавқеини оширишга қаратилган давлат сиёсатининг фаол давом эттирилиши, саломатлик муҳофазаси, аёлларни иш билан таъминлаш борасида ахборот берилди. Бу ҳақда «Жаҳон» ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Сессия доирасида ҳамда унинг вазирликлар даражасидаги давра суҳбатида аёллар ролини ошириш, уларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш масалалари муҳокама этилди. Тадбирда БМТга аъзо давлатлар делегациялари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмалари ва фуқаролик жамияти вакиллари иштирок этди.
Тадбирда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Шоира Нурматова сўзга чиқиб, мамлакатда аёллар ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда эришилган ютуқлар ҳақида ахборот берди.
Хусусан, Ўзбекистонда аёллар бандлигини таъминлаш борасида эришилган ютуқлар санаб ўтилди. Таъкидланганидек, иш билан банд аҳолининг 44 фоизини аёллар ташкил этади. Кичик тадбиркорликда аёллар иштирокининг сезиларли даражада ошгани, 35 фоиз тадбиркорлик субъекти улар томонидан ташкил этилиб, бошқарилаётгани эътироф этилди.
Шу қаторда, ўрта махсус профессионал таълим муассасалари битирувчиларини иш билан таъминлаш борасида давлат томонидан олиб борилаётган чоралар ҳақида тўхталиб ўтилди.
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси давлат кўмагида кадрларни қайта тайёрлаш ва янги мутахассисликларга ўргатиш бўйича бепул курслар ташкил этаётгани таъкидланди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)