Венесуэла ҳукумати кучли ёғингарчилик ва тошқинлардан жабр кўрган Перуга 70 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами юборди.
Озиқ-овқат, сув, матраслар ва дори-дармон воситаларидан иборат юк иккита самолётда Перуга етказилади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
«Озиқ-овқат ва керакли материаллардан ташқари, биз перуликларга ўз ғамхўрлигимизни-да йўллаймиз», — деб баёнот берган Венесуэла ички ишлар, адлия ва тинчлик масалалари бўйича вазири Нестор Реверол.
Перуда 2016 йил декабрь ойидан ҳозиргача юз берган табиий офатлар оқибатида 80 дан ортиқ киши ҳалок бўлган, 11 мингдан ортиқ киши бошпанасиз қолган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)