Венесуэла ҳукумати БМТдан мамлакатдаги дори-дармон тақчиллигини бартараф этишда ёрдам сўради. Бу ҳақда Венесуэла президенти Николас Мадуро маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Венесуэла раҳбари мазкур баёнотни БМТ Тараққиёт дастурининг Лотин Америкаси ва Кариб денгизи ҳавзаси давлатлари бўйича ҳудудий бюроси директори Жессика Фаета билан учрашувдан сўнг берган.
Мен БМТдан халқимизга иқтисодий уруш ва нефть нархининг кескин тушиши оқибатида етказилган иқтисодий ва ижтимоий жароҳатларни даволашда ёрдам сўрадим.Мадуронинг сўзларига кўра, БМТ Венесуэла фармацевтика саноатининг ишлаб чиқариш қувватларини қайта тиклаш борасида «жаҳондаги энг батафсил режаларга эга». Сўровнинг мазмуни ҳақида батафсил маълумот берилмаган.Николас Мадуро, Венесуэла президенти
2016 йилнинг апрель ойида Венесуэла тиббиёт федерацияси раҳбари Дуглас Леон Натера мамлакат касалхоналарида зарур дори воситаларининг атиги 4—5 фоизи қолганини, шифокорлар оғир касаллик билан ўғриётган беморларга ёрдам бериш имкониятидан маҳрум эканини маълум қилган.
2016 йилнинг май ойи охирига келиб Венесуэла психиатрлар жамияти раҳбари Вадалберто Родригес психик касалликларни даволаш учун дори воситаларининг жиддий етишмовчилиги юзага келганини билдирган. Кейинроқ ҳукумат дори-дармон тақчиллиги ҳақида баёнот бериб, мамлакатда уларнинг тақсимланиши бўйича муаммолар юзага келаётганини расман маълум қилган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)