Англиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоаси матбуот хизмати германиялик ярим ҳимоячи Бастиан Швайнштайгер АҚШнинг MLS лигаси вакили – «Чикаго Файр» клубига ўтганини тасдиқлади. Бу ҳақда «Sports.ru» хабар бермоқда.
Ҳар икки клуб ва 32 ёшли футболчи трансфер борасида келишувга эришди. Швайнштайгер тиббий кўрикдан ўтиб, АҚШ визасини олганидан кейин келишув расман якунига етади.
Мавзуга доир: Бастиан Швайнштайгер «Юнайтед»дан 11 миллион евро олиб, Чикаго клубига жўнаб кетиш арафасида турибди
«Манчестер Юнайтед»да кўплаб дўстларимни тарк этаётганимдан афсусдаман. «Чикаго Файр» чақирувини қабул қилишга рухсат бергани учун клубдан миннатдорман. «МЮ» футболчилари, мураббийи ва ходимлари билан ишлашдан завқ олдим ва уларга келажакда омад ёр бўлишини тилаб қоламан. Айниқса, «Манчестер Юнайтед» мухлисларига раҳмат айтаман – уларнинг далдаси менга ёрдам берганди.Бастиан Швайнштайгер, футболчи
Мавзуга доир: «Манчестер Юнайтед»дан кетиш арафасида турган Бастиан Швайнштайгер Германия термасидаги фаолиятини якунлади
Ўтган йили Англия Кубоги соҳиби бўлган жамоанинг бир қисми эканимдан мамнунман. Бу клубнинг ҳиссиётлари ва куч-қувватини доим эслаб юраман. Айни вақтда Чикагода янги саҳифа бошлаш учун ажойиб вақт. Буни сабрсизлик билан кутяпман.Бастиан Швайнштайгер, футболчи
Мавзуга доир: Бастиан Швайнштайгерга турмушга чиққан 29 ёшли теннисчи Ана Иванович фаолиятини якунлади
Маълумот учун, футболчилик фаолиятининг асосий қисмини Германиянинг «Бавария» клубида (2002–2015) ўтказган Швайнштайгер 2015 йилнинг ёзида «МЮ»га келиб қўшилган эди. У шу кунгача АПЛ доирасида жами 18 учрашув ўтказиб, 1 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)