Тошкентдаги Ёшлар ижод саройида 24 март куни мамлакат миқёсидаги 2-Халқаро ёшлар саммити бошланди. Саммит Ўзбекистон инглиз тили ўқитувчилари уюшмаси (UzTEA) таъсислигидаги «Ёш етакчиларни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси» доирасида ташкил этилган бўлиб, 26 мартгача давом этади.
Саммитнинг илк куни аввалида қатнашчилар ташкилот раҳбарияти бошчилигидаги тантанали очилиш маросимида иштирок этди.
«Менинг юртим — менинг фахрим» мавзусидаги гуруҳ тақдимотларидан сўнг жамоа шакллантириш бўйича тренинглар ўтказилди.
Бу йилги саммитда гуруҳларга монанд тарзда қуйидаги ички конференциялар ўтказиш ҳам дастур кун тартибидан ўрин олган:- Медиа ва хорижий тиллар конференцияси
- Соғлиқни сақлаш конференцияси
- Технология ва муҳандислик конференцияси
- Иқтисод ва бизнес конференцияси
- Ёшларнинг жамиятдаги ўрни конференцияси
Ўтган йили саммит талаба ёшлар ва халқаро вакиллар иштирокида «Миллий қадриятлар — келажагимиз пойдевори» мавзусида инглиз тилида ўтказилган эди.
Жорий йилнинг 24 февралигача давом этган қабул жараёни мобайнида 2099 нафар халқаро ва маҳаллий қизиқувчи ёшлар томонидан аризалар келиб тушгани қайд этилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)