Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан умумий ўрта таълим тўғрисидаги янги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.
Низомда ўқув йили давомийлиги ва таътиллар муддатларига ўзгартиришлар киритилди.
Жумладан, ўқув йили давомийлиги 34 ҳафта, биринчи синфлар учун эса 33 ҳафта этиб белгиланди. Олдин бу муддат тегишли равишда 33 ва 30 ҳафтани ташкил этарди.
Ўқув йили давомидаги таътиллар муддати қуйидагича белгиланди:
Кузги таътил: 4 ноябрдан бошлаб 6 календар кун (илгари 4 ноябрдан бошлаб 8 кун);
Қишки таътил: 28- декабрдан бошлаб 14 календар кун (илгари 31 декабрдан 11 кун);
Баҳорги таътил: 21- мартдан бошлаб 7 календар кун (илгари 22 мартдан 10 кун);
Ёзги таътил: охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан, босқичли назорат ўтказилмайдиган синфлар учун эса ўқув йили тугаган кундан кейинги кундан бошлаб 1 сентябргача (ўқув йили (имтиҳонлар) тугаган кундан бошлаб 31 августгача);
I-синф ўқувчилари учун қўшимча бир ҳафталик таътил: февраль ойи давомида (февраль ойи ўрталарида).
Ҳужжат 2017 йил 22 мартдан кучга кирди.
Изоҳ (0)