Фарғона вилоятининг 19 та туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарларига хизмат автомашиналари топширилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Ўзбекистон Президенти томонидан қабул қилинган «Давлат бошқаруви ҳудудий органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва ходимларини моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор билан ҳудудий бошқарув органлари ходимларига катта эътибор қаратилмоқда.
Фарғонадаги ҳар бир туман ва шаҳар ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари, саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникацяилар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари ҳамда ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарларига 57 та янги русумдаги Nexia автомашиналари топширилди.
Бир муддат илгари туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари — хотин-қизлар қўмитаси раисларига 19 та Spark автомашиналари топширилган эди. Шу билан Фарғонада ҳар бир туман ва шаҳар ҳокимларининг барча ўринбосарлари тўлиқ хизмат автомашиналари билан таъминланди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)