Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида 17 март куни учта автомобилнинг эшик қулфини бузиб, қимматбаҳо буюм ва пул маблағларини ўғирлаётган ўсмирлар қўлга олинди. Бу ҳақда 23 март, пайшанба куни Тошкент шаҳар ИИББда бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди.
Маълум қилишларича, икки жиноий шерик (улардан бири 1997 йилда, иккинчиси 1994 йилда туғилгани айтилмоқда) учта автомобилни қулфини бузиб, жами 10 минг сўм миқдоридаги пул маблағини қўлга киритган.
Жиноятчилар дастлаб Lacetti автомобилини очиб, унинг ичидан қиймати 796 минг сўм бўлган бир дона Samsung телефони ва 5 минг сўм пул олган.
Шундан сўнг Spark автомобилини очиб, унинг ичидан ҳам 5 минг сўм пул олинган. Улар иккинчи Spark’ни очган вақтда жиноят устида қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «б» банди — бир гуруҳ шахслар томонидан ўғирлик жиноятини содир этганлик аломати билан жиноий иш қўзғатилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)