Ўзбекистон миллий терма жамоасида бош мураббий Самвел Бабаянга кўмаклашаётган мутахассис Деян Журжевич Қатар — Эрон учрашувини томоша қилиш учун Доҳага жўнаб кетган. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар берди.
Бундан кўзланган мақсад Қатар ва Эрон футболчиларининг ҳаракатини кузатиб, ўрганиб боришдан иборат. Ўзбекистон терма жамоаси мартнинг 28-санасида Қатарни Тошкентга қабул қилса, 12 июнь куни Эрон билан ўйин учун Теҳронга ташриф буюради. Шундан келиб чиқиб, бўлажак рақибларни пухта ўрганиш муҳим аҳамият касб этади.
Қатар — Эрон ўйини бугун — 23 март куни Тошкент вақти билан 21:00 да старт олади. Учрашувга Жассим Бин Ҳадам стадиони мезбонлик қилади. Томонларнинг Теҳронда ўтган биринчи ўйинида эронликлар сўнгги икки дақиқада иккита гол уриб, зафар қучишга муваффақ бўлганди — 2:0.
Бугун Тошкент вақти билан 17:00 да Ўзбекистон термасининг Сурияга қарши ўйини старт олади. Беллашув Малайзияда бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)