Ҳиндистоннинг Force Motors компанияси Gurkha йўлтанламасининг янгиланган версиясини намойиш этди. «Мотор»нинг ёзишича, компания 2000 йилларнинг бошида Daimler концерни билан ҳамкорликда Bajaj Tempo бренди остида тижорат транспортини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган эди.
Янги Gurkha’нинг ташқи кўриниши кўп жиҳатдан классик Mercedes-Benz G-Class’ни ёдга солади. У янги лонжерон рама асосида бунёд этилган. Автомобиль ҳам орқа узатмали, ҳам тўлиқ узатмали версиялардан ишлаб чиқарилади.
Йўлтанламас ҳажми 2,6 литр, қуввати 85 от кучига тенг дизел двигатель билан таъминланади. Бу мотор беш босқичли механик тезлик узатиш қутиси билан ҳамоҳангликда ишлайди.
Force Gurkha’нинг беш ёки саккиз йўловчини сиғдира оладиган уч эшикли версияси, қаттиқ ёки юмшоқ томли модификациялари, шунингдек, етти ёки тўққиз ўриндиқли кўринишлари бор.
Ҳиндистонда мазкур автомобилнинг нархи 838 минг рупий (тахминан 12,8 минг доллар)дан бошланади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)