Жангариларнинг Суриянинг Хомс шаҳри шимолий қисмини тарк этиши бўйича музокаралар мураккаб руҳда бир ойга яқин давом этди. Музокара жараёнларида Россиянинг Суриядаги бир-бирига душман томонларни яраштириш маркази офицерлари катта рол ўйнади. Бу ҳақда Марказ раҳбари генерал-лейтенант Алексей Ким маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Аввалроқ 18 март, шанба куни Хомс шимолидаги (Дамашқдан 165 километр масофада) Эль-Ваердан қуролли тузилмаларни чиқариб кетиш бошланганлиги маълум қилинган эди.
Марказ раҳбарининг сўзларига қараганда, шаҳардан 400 жангари, шунингдек, уларнинг оила аъзоларидан иборат биринчи гуруҳ чиқариб кетилган.
Бир неча юз жангари Сурия президенти Башар Асад томонидан эълон қилинган амнистия доирасида халқ кўнгилли аскарлари сафига қўшилади ёки Сурия полицияси сафини тўлдиради.
Изоҳ (0)