Ўзбекистонлик гимнастикачи Оксана Чусовитина 16–19 март кунлари Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ўтказилган FIG сериясига кирувчи Жаҳон кубогида иштирок этиб, таяниб сакраш баҳсларида олтин медални қўлга киритгани ҳақида хабар берилганди.
Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти Лола Каримова-Тиллаева 41 ёшли афсонавий спортчининг навбатдаги муваффақияти муносабати билан уни Instagram’даги саҳифаси орқали табриклади.
Ватандошимиз Оксана Чусовитина Боку шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича ўтказилган Жаҳон кубоги босқичининг финал мусобақаларида таяниб сакраш бўйича олтин медалга сазовор бўлди. Оксанани ушбу ғалаба билан чин қалбдан қутлаймиз ва келгусида ҳам унга янги юксак марраларни забт этишини тилаб қоламиз!Маълумот учун, 2017 йил ҳисобидан Оксана Чусовитина АҚШнинг Хьюстон шаҳрида бўлиб ўтган халқаро турнирда 2 та олтин ва 2 та бронза медали, Канададаги мусобақада эса кумуш медалига эга чиққан эди.Лола Каримова-Тиллаева, Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)