Британиялик хонанда Жорж Майклнинг дафн маросими кейинги ҳафта Лондоннинг Хайгейт мозорида ижодкорнинг онаси қабри олдида ўтказилади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Дафн маросими жуда кам одам иштирок этадиган шахсий маросим сифатида ўтказилади. Қўшиқчи билан видолашув маросими бўлиб ўтадиган ибодатхонада фақат 30 киши учун жой бор, шу боис, у ерда хонанданинг оила аъзоларидан ташқари, яна бир неча киши бўлади.
Маълум қилинишича, маросим тафсилотлари, хусусан, унинг аниқ вақти сир сақланмоқда. Маросимга ташриф буюрувчиларга дафн маросими билан боғлиқ маълумотлар бир неча соат олдингина берилади. Ушбу ҳаракатлар хонанданинг жуда кўп сонли мухлислари келишининг олдини олиш мақсадида амалга оширилмоқда.
Дафн маросими билан боғлиқ маълумотлар ҳозирча аниқ эмас. Фақатгина Инжилдан парчалар хонанданинг дугонаси, Spice Girls гуруҳининг собиқ аъзоси Жерри Холлиуэлл томонидан ўқилиши маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, хонанда Жорж Майкл 2016 йил 25 декабрь куни, 53 ёшида оламдан ўтди.
Изоҳ (0)